Мактабгача таълим ташкилоти ҳудудида хавфсизлик масаласи ўрганилди
2026-10-24 15:30:00 / Очиқ мулоқотлар

Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгашининг 13-сонли “Дамкўл” сайлов округи депутати Ш. Раҳимов томонидан “Гулистон” МФЙ, Шунқор кўчасида олиб борилган ўрганишлар давомида 37-сонли мактабгача таълим ташкилоти атрофини тўсиқ билан ўраш масаласи кўтарилди.
Мазкур масала депутатнинг кўча айланиш дафтарига қайд этилиб, уни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат йўллаш ва зарур чораларни кўриш белгиланди.
Ўрганишдан кўзланган мақсад — болалар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳудуддаги мавжуд муаммоларни манзилли ҳал этишдан иборат.


