Ёнғин хавфсизлиги бўйича профилактик тадбирлар олиб борилмоқда
2026-10-24 15:00:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан “Новкент” МФЙда аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги маданиятини ошириш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Тадбирлар давомида хонадонларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши ўрганилиб, фуқароларга иситиш мосламалари, электр жиҳозлари ва газ ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилмоқда.
Шунингдек, ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинларнинг олдини олиш юзасидан тавсиялар берилиб, огоҳлантирувчи эслатмалар тарқатилмоқда.







