Депутат ва сайловчилар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди
2026-10-24 13:30:00 / Очиқ мулоқотлар

Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгаши депутати Дилшоджон Каримов томонидан 14-сонли “Янги Ўзбекистон” сайлов округи ҳудудидаги 62-умумий ўрта таълим мактабида сайловчилар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида аҳолини қийнаётган долзарб масалалар, фуқаролар мурожаатлари ҳамда маҳалладаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.
Шунингдек, кўтарилган масалаларни ўрганиш, уларнинг ечими юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ва муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш масалаларига эътибор қаратилди.


