“Биз — гиёҳвандликка қаршимиз!” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди
2026-10-24 12:30:00 / Янгиликлар

Фарғона туманидаги 44-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар иштирокида “Биз — гиёҳвандликка қаршимиз!” мавзусида ўқув-семинари ва тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Хамидахон Абдуғаниева, туман Ички ишлар бўлими масъул ходими, майор Сурайё Мусаева, “Бирдамлик” МФЙ хотин-қизлар фаоли Эркиной Холматова ҳамда мактаб маъмурияти иштирок этди.
Семинар давомида ўқувчиларга гиёҳвандликнинг инсон саломатлиги ва жамият келажагига салбий таъсири, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш ҳамда ҳаётда тўғри қарор қабул қилишнинг аҳамияти тушунтирилди.




