Фарғона тумани пахтакорлари шартномавий режани ортиғи билан бажарди
2026-10-24 10:10:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани пахтакорлари жорий йилги пахта етиштириш бўйича шартномавий режани ортиғи билан бажариб, мавсумни юқори натижалар билан якунламоқда.
Жорий йилда тумандаги 60 та фермер хўжалиги ва 1 та пахта кластери томонидан 5 минг 300 гектар майдонда пахта етиштирилди. Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш ва пахтакорларнинг фидокорона меҳнати натижасида жами 25 минг 919 тонна пахта хомашёси йиғиб олинди.
Терим жараёнларига 14 та замонавий пахта териш машинаси жалб этилиб, ишларнинг уюшқоқлик билан ташкил этилиши ҳосилни самарали йиғиб олишга хизмат қилди.
Юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари қаторида “Алижон Дилшод барака”, “Йўлчимурод”, “Бурхониддин Баходиржон”, “Агро ҳосилот давомчилари”, “Рустам Абдураҳмон замини”, “Мирзо янги ниҳоли”, “Достонбек Абдубанноп”, “Шерзодбек Шоҳижаҳон”, “Одил Муҳаммад Низомов”, “Чимён бўстони”, “Булоқбоши янгийери” хўжаликлари ва DNSUни алоҳида қайд этиш мумкин.
Эришилган натижалар қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, фермерлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда соҳа вакилларининг ҳамжиҳатликдаги меҳнати самарасидир.
Шартномавий режа бажарилган бўлса-да, далаларда ҳали йиғиб олиниши лозим бўлган ҳосил мавжуд. Айни пайтда асосий эътибор пахтани ёғингарчиликлар бошланишидан олдин, ўз вақтида ва сифатли йиғиб олишга қаратилган.


