Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва янги саноат лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди
2026-10-23 19:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар, саноат ва савдо шўбаси бошлиғи Акбаржон Ахроров хитойлик инвесторлар билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида “Оқбилол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган махсус саноат зонасида картон қути ва шифер ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, инвесторлар иштирокида лойиҳани жойлаштириш учун мўлжалланган ҳудудлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.


