“Жадидлар изидан” танловининг туман босқичи ўтказилди
2026-10-23 18:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 24-умумий ўрта таълим мактабида “Жадидлар изидан” танловининг туман босқичи ташкил этилди.
Танлов ёш авлоднинг жадид боболаримизнинг бой маънавий мероси, маърифатпарварлик ғоялари ва миллий қадриятларимизга бўлган қизиқишини ошириш, ўқувчиларнинг билим ва салоҳиятини намоён этишга қаратилди.
Унда 6–8-синф ҳамда 9–10-синф ўқувчилари икки тоифа бўйича иштирок этиб, ўз билимлари ва ижодий ёндашувларини намоён этдилар.
Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят ва туман мактабгача ва мактаб таълими тизими масъуллари, “Келажак” марказлари раҳбарлари ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари қатнашди.
Танлов давомида жадид боболаримизнинг илм-маърифат, миллий уйғониш ва юрт тараққиёти йўлидаги хизматлари алоҳида эътироф этилди.









