Таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
2026-10-23 14:30:00 / Янгиликлар

Вилоят прокурори ўринбосари О.М. Тошматов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона туманидаги ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Хусусан, вилоят прокурори ёрдамчиси Х. Раҳимжонов томонидан туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида кўмир захираси ва уни сақлаш шароитлари, қозонхоналар ҳамда ички иситиш тармоқларининг техник ҳолати кўриб чиқилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, таълим муассасаларида ўқувчилар давомати, таълим сифати ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шароитлари ҳам ўрганилди.
Бундай ўрганишлар таълим муассасаларида хавфсиз ва қулай шароитларни таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказишга қаратилган.






