Энергия ресурслари учун қарздорликни камайтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда
2026-10-23 13:05:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 29 апрелдаги ПФ-70-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Янгийўл тумани тажрибаси асосида тизимли ишлар ташкил этилди.
Жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда таъминот корхоналари ҳамкорлигида электр энергияси ва табиий газдан қарздорлик юқори бўлган маҳаллаларда дебитор қарздорликни камайтириш, энергия самарадорлигини ошириш ва тармоқлардаги йўқотишларни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, таъминот корхоналари раҳбарлари ва ҳудудий штаб аъзоларига мазкур ишларни Янгийўл тумани тажрибаси асосида самарали ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.





