Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш — устувор вазифа
2026-10-22 23:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов “Ёшлар куни” тадбирлари доирасида “Ёйилма” МФЙда яшовчи ёш тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг тадбиркорлик лойиҳалари билан танишди.
Шунингдек, “Барқарор ҳамжиҳатлик” МФЙ, Орзу кўчасида яшовчи Мақсумов Руслан Қодиржон ўғлининг тадбиркорлик лойиҳаси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Мулоқот ва ўрганишлар давомида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш масалаларига эътибор қаратилди.






