Фарғоналик спортчилар — жаҳон чемпионлари
2026-10-21 09:05:00 / Янгиликлар

Туркиянинг Бурса шаҳрида қўл жанги бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида Фарғона тумани 2-сонли спорт мактаби спортчилари Фарзонахон Ашуралиева ва Абзалхон Акобурхонов юксак натижага эришиб, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.
Ушбу муваффақият спортчиларимизнинг тинimsиз меҳнати, қатъияти ва мураббийларининг фидокорона саъй-ҳаракатлари самарасидир.
Фарғона тумани ҳокимлиги, Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда кенг жамоатчилик номидан чемпионларимизни ушбу улкан ютуқ билан самимий муборакбод этамиз. Келгуси мусобақаларда ҳам уларга янги зафарлар ва улкан муваффақиятлар тилаймиз!



