Фуқаролар мурожаатлари юзасидан шахсий қабул ўтказилди
2026-10-20 15:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари иштирокида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг жами 10 та мурожаати тингланди. Шундан 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган 6 та мурожаат белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун масъул ташкилотларга йўналтирилди.
Мурожаатлар ижросини таъминлаш ва кўтарилган масалаларни қонуний ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.






