РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-10-13 14:00:00 / Расмий муносабатлар

Ижтимоий тармоқларда Фарғона тумани «Мозортаги» маҳалла фуқаролар йиғини, Янги маҳалла кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан чиқиндиларнинг тўпланиб қолгани юзасидан йўлланган видео мурожаат Фарғона тумани ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Мурожаатда кўтарилган масала юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, зарур чоралар кўрилди. Жумладан, «Maxsus Garant Avto Servis» МЧЖ томонидан махсус техникалар жалб этилган ҳолда тўпланиб қолган чиқиндилар шу куннинг ўзида олиб чиқиб кетилди.
Айни вақтда мазкур масала юзасидан тегишли ишлар амалга оширилиб, фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилди.



