“Хўжа Аҳмад Вале” мақбараси таъмирланмоқда
2026-10-19 16:45:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани “Водил” маҳалласидаги “Чинор таги” истироҳат боғида жойлашган “Хўжа Аҳмад Вале” мақбараси ҳомийлик маблағлари ҳисобидан таъмирланмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур масканга ташриф буюриб, таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди. Шунингдек, ҳудудни ободонлаштириш ва зиёратчилар учун қулай шароитлар яратиш бўйича режалаштирилган ишлар кўриб чиқилди.



