Фарғона тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғининг 2026 йил ярим йиллик якунлари бўйича ҳисоботи
2026-10-19 15:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (кейинги ўринларда — Бўлим) бошлиғининг 2026 йил ярим йиллик якунлари бўйича ҳисоботи ҳамда ушбу масалани ўрганиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳнинг маълумотномаси доимий комиссияда кўриб чиқилди.
Қайд этилдики, ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва даромадларини ошириш бўйича янги ёндашувларни кенг жорий қилиш, маҳаллаларда эҳтиёжманд аҳоли қатлами билан манзилли ишлашни ташкил этиш ва ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш, мавжуд ресурслар, имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали юқори даромадли иш ўринларини яратиш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида туманда бир қанча ишлар амалга оширилган.
Хусусан, Бўлим маълумотига кўра, тумандаги 71 та маҳаллада жами 4 453 нафар ишсиз фуқаро мавжуд. Шундан 2 761 нафари хотин-қизлар ва 1 336 нафари ёшлардир.
Шунингдек, жорий йилда 63 та умумтаълим мактабини 2 379 нафар ўқувчи битириши ва меҳнат бозорига кириб келиши кутилмоқда. Ҳарбий хизматдан қайтиб келадиганлар 170 нафарни, миграциядан қайтиши кутилаётганлар эса 3 001 нафарни ташкил этмоқда.
Туман ҳокимлиги томонидан мутасадди ташкилотлар билан биргаликда жами 37 135 нафар ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича маҳаллалар кесимида алоҳида дастурлар ишлаб чиқилди.
Айни пайтда 6 та маҳаллада ҳудудни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш чоралари кўрилмоқда.
Бўлим томонидан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси талаблари бажарилиши, хусусан, давлат идоралари, корхона ва ташкилотлар томонидан меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, шу жумладан сайёр қабулларда, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда ижтимоий тармоқларда фуқаролар томонидан билдирилган фикрлар ўрганилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунига асосан, Бўлим томонидан ишсиз ҳамда иш қидирувчи фуқароларга кўрсатилган хизматлар бўйича 2026 йил январь–июнь ойларида 307 нафар фуқарони ишга жойлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 312 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди. Шундан 165 нафари аёллар, 94 нафари ёшлар бўлиб, режа 101 фоизга бажарилди.
Туманда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамда нодавлат таълим муассасалари томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида жами 350 нафар фуқарони (шундан 270 нафари аёллар, 78 нафари ёшлар) меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш ишлари амалга оширилмоқда. Шундан 181 нафар фуқаронинг касб-ҳунарга ўқитиш жараёни якунланди. Шу билан бирга, 133 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлашга эришилди: 41 нафари ЯММТ орқали ишга жойлаштирилди, 91 нафари ўзини ўзи банд қилиш орқали, 1 нафари эса якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият бошлаш орқали банд қилинди.
Фарғона тумани бўйича 117 та корхона ва ташкилотда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун жами 871 та иш ўрни квота асосида захирага қўйилган.
Тоифалар бўйича таҳлил қуйидагича:
-
Ногиронлиги бўлган шахслар учун 374 та иш ўрни захирага қўйилган, амалда 108 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган.
-
Оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар учун 83 та иш ўрни захирага қўйилган.
-
Камбағал оилалар реестридаги оилалар аъзолари учун 211 та иш ўрни захирага қўйилган, амалда 392 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган.
-
Муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар учун 127 та иш ўрни захирага қўйилган.
-
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар учун 40 та иш ўрни захирага қўйилган, амалда 2 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган.
-
Одам савдосидан жабрланган шахслар учун 37 та иш ўрни захирага қўйилган.
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури ижроси
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури ижроси бўйича 2026 йил бошида туманда 3 500 та камбағал оила (14 700 нафар аъзо) мавжуд бўлиб, камбағаллик даражаси 6,4 фоизни ташкил этган.
2026 йил 1 июль ҳолатига камбағал оилалар сони 6 644 тани ташкил этмоқда. Шундан:
-
Давлат таъминотидаги оилалар — 1 093 та;
-
Камбағаллик чегарасидаги оилалар — 566 та;
-
Камбағал оилалар — 1 968 та.
Йил бошида тасдиқланган манзилли дастурга мувофиқ, 1 188 та оилани (4 975 нафар аъзоси) камбағалликдан чиқариш режалаштирилган.
Бунинг учун:
-
575 та оилани доимий иш билан таъминлаш;
-
524 та оилага имтиёзли кредит ажратиш;
-
263 та оилага ссуда ва субсидия бериш;
-
99 та оила аъзосини касб-ҳунарга ўқитиш;
-
181 та оилани тадбиркорликка жалб қилиш белгиланган.
2026 йил 1 июль ҳолатига амалга оширилган ишлар натижасида 1 464 та оилага (6 246 нафар аъзоси) манзилли молиявий кўмак кўрсатилди.
Жумладан:
-
593 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди;
-
112 нафар фуқарога имтиёзли кредит ва субсидия ажратилди;
-
882 нафар фуқаро тадбиркорликка жалб қилинди;
-
190 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди.
Натижада 548 та оила камбағалликдан чиқарилиб, туманда камбағаллик даражаси йил бошига нисбатан 1,0 фоизга қисқариб, 6,4 фоиздан 5,4 фоизга туширилди.
Янги ёндашувлар асосида бандликни таъминлаш ва даромадларни ошириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги «2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-49-сон қарори қабул қилинган.
Ушбу қарор асосида тизим мутлақо янгича «Лойиҳавий ёндашув» асосида ташкил этилади. Хусусан, 5 344 нафар аҳолини доимий иш билан таъминлаш, 4 277 нафар норасмий ишловчининг фаолиятини легаллаштириш ва 27 514 нафар аҳолининг даромадини ошириш ҳамда ишсизлик даражасини 4,2 фоизгача тушириш режалаштирилган.
Январь–июнь ойларида 18 943 та иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлиб, амалда 26 914 та иш ўрни яратилди. Бу олти ойлик режага нисбатан 142 фоизни ташкил этди.
Жумладан:
-
Доимий иш ўринлари: режа — 2 297 та, амалда — 2 337 та (102 фоиз).
-
Норасмий иш ўринларини легаллаштириш: режа — 1 933 та, амалда — 2 406 та (124 фоиз).
-
Аҳоли даромадларини ошириш: режа — 14 713 та, амалда — 22 171 та (151 фоиз).
Доимий иш ўринларини яратиш
Доимий иш билан бандликни таъминлаш бўйича январь–май ойларида режа 2 297 та бўлиб, амалда 2 337 та иш ўрни яратилди (102 фоиз).
Йўналишлар кесимида:
-
Инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига — режа 267 та, амалда 245 та (92,0 фоиз).
-
Хизмат кўрсатиш ва сервис лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига — режа 805 та, амалда 735 та (91,0 фоиз).
-
Қишлоқ хўжалиги соҳасида — режа 121 та, амалда 125 та (103,0 фоиз).
-
Қурилиш соҳасида — режа 84 та, амалда 86 та (102,0 фоиз).
-
Бўш иш ўринлари орқали (Бандлик бўлими) — режа 307 та, амалда 310 та (101,0 фоиз).
-
Молиявий қўллаб-қувватлаш орқали (Марказий банк) — режа 713 та, амалда 836 та (117,0 фоиз) иш ўрни яратилди.
Норасмий иш ўринларини легаллаштириш
Иш ўринларини норасмий сектордан чиқариш бўйича режа 1 933 та бўлиб, амалда 2 406 та иш ўрни легаллаштирилди (124 фоиз).
Йўналишлар кесимида:
-
Солиқ бўлими томонидан — режа 633 та, амалда 912 та (144,0 фоиз).
-
Ижтимоий бўлим томонидан — режа 347 та, амалда 450 та (130,0 фоиз).
-
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан — режа 344 та, амалда 353 та (103,0 фоиз).
-
Қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан — режа 260 та, амалда 264 та (102,0 фоиз).
-
Транспорт бошқармаси томонидан — режа 117 та, амалда 159 та (136,0 фоиз).
-
Қурилиш бошқармаси томонидан — режа 184 та, амалда 195 та (106,0 фоиз).
-
Туризм бошқармаси томонидан — режа 48 та, амалда 73 та (152,0 фоиз) иш ўрни легаллаштирилди.
Аҳоли даромадларини ошириш
«Лойиҳавий ёндашув» асосида аҳоли даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш бўйича режа 14 713 та бўлиб, амалда 22 171 та натижага эришилди (151 фоиз).
Йўналишлар кесимида:
-
Иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан — режа 2 689 та, амалда 6 030 та (224,0 фоиз).
-
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан — режа 2 835 та, амалда 4 448 та (157,0 фоиз).
-
Тижорат банклари томонидан — режа 2 027 та, амалда 3 654 та (180,0 фоиз).
-
Қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан — режа 6 779 та, амалда 7 585 та (112,0 фоиз).
-
Ижтимоий ҳимоя бўлими томонидан — режа 84 та, амалда 93 та (111,0 фоиз).
-
Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан — режа 299 та, амалда 361 та (121,0 фоиз).
Тегишли масъуллар томонидан маълумотлар https://yangiish.mehnat.uz/ платформасига жойлаштирилган.
Меҳнат қонунчилигига риоя этилиши
Туман Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ходими томонидан жами 93 та ташкилот ва корхонада Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши юзасидан назорат тадбирлари ўтказилган. Натижада 152 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган.
Шундан:
-
Берилган ёзма кўрсатмалар — 4 та (шундан 2 таси аёлларга нисбатан);
-
Киритилган тақдимномалар — мавжуд эмас;
-
Қўлланилган жарималар — 11 та, жами 45 860 минг сўм.
Аёлларга нисбатан содир этилган 3 та қонунбузилиш ҳолати учун 6 180 минг сўмлик жарима қўлланилган.
Жами 52 нафар фуқарога 102 880 минг сўм иш ҳақи ундириб берилган.
2026 йилнинг олти ойи давомида келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш
2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига 85 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 72 тага камайган.
Ушбу мурожаатларнинг 76 таси кўриб чиқилган. Улардан 42 таси ёки 55 фоизи ижобий ҳал этилган, 38 таси бўйича ҳуқуқий маълумот берилган, 5 таси эса кўриб чиқиш жараёнида.
Келиб тушган 85 та мурожаатнинг 42 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ишонч телефони орқали, 43 таси Халқ қабулхонаси орқали келиб тушган.
Ҳисобот даврида аҳоли мурожаатларида кўтарилган асосий масалалар:
-
Ишга жойлаштириш — 28 та;
-
Имтиёзли кредит — 20 та;
-
Ссуда ва субсидия — 12 та;
-
Ишга тиклаш ва иш ҳақини ундириш — 25 та.
