“Хўжа Аҳмад Вале” мақбараси таъмирланмоқда
2026-10-19 14:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани “Водил” маҳалласи ҳудудидаги “Чинор таги” истироҳат боғида жойлашган “Хўжа Аҳмад Вале” мақбараси ҳомийлар маблағлари ҳисобидан таъмирланмоқда.
Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов мазкур масканга ташриф буюриб, таъмирлаш ишлари билан танишди. Шунингдек, ҳудудни ободонлаштириш, тарихий маскан қиёфасини яхшилаш ҳамда зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига эътибор қаратилди.






