Ҳисоблагичдаги носозлик сабаб қарздорлик қайта кўриб чиқилди
2026-10-17 12:05:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида яшовчи фуқаро Ш.Ш. хонадонидаги электр энергияси ҳисоблагичи билан боғлиқ муаммо юзасидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.
Фуқаронинг таъкидлашича, хонадонга ўрнатилган электр энергияси ҳисоблагичи маълум вақт давомида носоз ҳолатда бўлганига қарамай, электр энергияси учун тўловлар амалга ошириб келинган. Кейинчалик эса унинг зиммасига қарздорлик ҳисобланган.
Мурожаатда ҳисоблагичнинг техник ҳолатини ўрганиш, шунингдек, юзага келган қарздорликнинг қонуний асосларини аниқлаш сўралган.
