3-сонли мактабдаги қурилиш ишлари депутатлик назоратида
2026-10-16 14:40:00 / Янгиликлар

Туман Кенгаши депутатлари томонидан Обод МФЙ ҳудудида жойлашган 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида олиб борилаётган қурилиш ва реконструкция ишлари ўрганилди.
Ўрганишда туман Кенгаши котибияти мудири Ш. Рахимов, депутат О. Дадажонова ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши раиси Н. Каримов иштирок этди.
Давлат дастурига мувофиқ, мактаб ҳудудида қўшимча 600 ўринли янги ўқув биноси қурилмоқда. Мазкур бинодан фойдаланишга топшириш муддати 11 сентябрь этиб белгиланган бўлса-да, ҳозирга қадар қурилиш ишлари якунига етказилмаган.
Ўрганиш давомида қурилиш ишларини жадаллаштириш ва белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Мазкур масала депутатлик назоратига олиниб, қурилиш ишларининг бориши ҳамда топшириқлар ижроси юзасидан мониторинг ишлари давом эттирилади.



