Хотин-қизлар фаоли фаолияти юзасидан ўрганиш ўтказилди
2026-10-16 09:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани Кенгаши котибият мудири Ш. Рахимов томонидан Эксперт гуруҳи аъзолари М. Обидова, М. Маҳмудова ҳамда “Мадад” ННТнинг туман вакили Б. Абидов иштирокида 7-“Каптархона” сайлов округидаги “Барқарор ҳамжиҳатлик” маҳалласида хотин-қизлар фаоли фаолияти юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида маҳаллада хотин-қизлар билан ишлаш тизими, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг мурожаатлари, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, бандлигини таъминлаш ва мавжуд муаммоларини бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чоралар кўриб чиқилди.
Ўрганиш давомида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, уларнинг мурожаатлари билан манзилли ишлаш ҳамда аниқланган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

