“Меҳнатобод” маҳалласида ижтимоий ходим фаолияти ўрганилди
2026-10-15 15:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани Кенгаши котибият мудири Ш. Рахимов томонидан Эксперт гуруҳи аъзолари М. Обидова, М. Маҳмудова ҳамда “Мадад” ННТнинг туман вакили Б. Абидов иштирокида “Меҳнатобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий ходим фаолияти юзасидан манзилли ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги ЎРҚ-989-сонли Қонуни талаблари асосида ташкил этилди.
Жараён давомида психологик ёрдамга эҳтиёжи бўлган, руҳий жиҳатдан қийин вазиятга тушган ҳамда ижтимоий мослашишда кўмакка муҳтож фуқароларни аниқлаш, уларга зарур психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Ўрганиш якунида маҳалла масъуллари билан фикр алмашилиб, аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий ва психологик ёрдам самарадорлигини ошириш, эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш ишларини янада такомиллаштириш юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

