Фарғона туманида умуммиллий диктант лойиҳаси ташкил этилди
2026-10-14 17:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги «Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-308-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона тумани ахборот-кутубхона марказида умуммиллий диктант лойиҳаси ўтказилди.
Тадбир марказ ходимлари томонидан белгиланган тартибда ташкил этилиб, иштирокчиларнинг ўзбек тилидаги имло ва тиниш белгилари қоидаларига риоя қилиш даражаси ҳамда ёзма саводхонлигини баҳолашга қаратилди.
Диктант натижалари Фарғона тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда кўриб чиқилиб, белгиланган тартибда баҳоланди.



