Гиёҳвандликка қарши курашиш чоралари муҳокама қилинди
2026-10-13 08:00:00 / Мажлислар

Фарғона тумани ҳокимлигида 2026 йил октябрь ойида ўтказилаётган «Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш» кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда дастлабки 10 кунлик фаолият натижалари, ёшлар ўртасида гиёҳвандликнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.



