Сайёр қабулда фуқаролар мурожаатлари тингланди
2026-10-12 10:05:00 / Очиқ мулоқотлар

Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларини жойида ўрганиш ҳамда ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқотини таъминлаш мақсадида Фарғона тумани ИИБ бошлиғи Муроджон Қундузов томонидан мунтазам равишда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Навбатдаги сайёр қабул «Янги йўл» маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилиб, унда фуқаролардан жами 7 та мурожаат қабул қилинди.
Мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, яна 2 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган 3 та мурожаатни комплекс ўрганиш ва ҳал этиш учун масъулларга тегишли вазифалар юклатилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Фуқаролар билан очиқ мулоқотни таъминлаш, мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларнинг қонуний ечимини топиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.





