Гиёҳвандликка қарши кураш — устувор вазифа
2026-10-09 19:35:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани 55-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва унинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Унда туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Абдухошим Халимов, маънавият ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси Мафтуна Обидова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Муяссар Маҳмудова, «Мулла Мирзажон» масжиди имом-хатиби А. Комилжонов, нарколог У. Мирзаев, нуронийлар, маҳалла фаоллари, отинойилар, мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этди.
Йиғилишда гиёҳвандликнинг инсон саломатлиги ва жамиятга салбий таъсири, унинг олдини олиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.






