Ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди
2026-10-09 10:00:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Фарғона тумани Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида ёшлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада ёшларга мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда муносиб меҳнат фаолиятини бошлашлари учун зарур имкониятлар тақдим этилди.






