24-мактабда инклюзив таълим йўналишидаги ишлар таҳлил қилинди
2026-10-08 15:00:00 / Янгиликлар

Туман Кенгашининг тегишли қарори асосида 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида инклюзив таълимни ташкил этиш бўйича белгиланган вазифаларнинг амалий ижроси Кенгаш котибият мудири Ш.Рахимов томонидан Ижтимоий хизматлар маркази директори У.Юлдашев ҳамда туман ММТБ масъул ходими билан биргаликда ўрганилди.
Жараён давомида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган ўқувчиларни таълимга жалб этиш учун яратилган шароитлар, мактабда тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича кўрилаётган чоралар, шунингдек, ушбу йўналиш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши ва амалий самараси кўриб чиқилди.
Шунингдек, инклюзив таълимни сифатли ташкил этиш, ўқувчилар учун қулай шароитларни янада яхшилаш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўрганиш давомида аниқланган ҳолатлар юзасидан масъуллар билан тегишли муҳокамалар ўтказилиб, мазкур йўналишдаги ишларнинг амалий натижадорлигини таъминлаш мақсадида Кенгаш қарори ижроси назоратга олинди.



