33-мактабда инклюзив таълимни ташкил этиш ҳолати ўрганилди
2026-10-08 12:05:00 / Янгиликлар

Туман Кенгашининг тегишли қарори асосида 33-сонли умумий ўрта таълим мактабида инклюзив таълимни йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар котибият мудири Ш.Рахимов томонидан Ижтимоий хизматлар маркази директори У.Юлдашев ҳамда туман ММТБ масъул ходими билан ҳамкорликда ўрганилди.
Ўрганиш давомида инклюзив таълимни ташкил этиш учун ажратилган маблағларнинг қандай йўналтирилаётгани ва мақсадли сарфланиши, шунингдек, алоҳида таълим эҳтиёжларига эга ўқувчилар учун мактабда зарур шарт-шароитларнинг яратилганлик ҳолати таҳлил қилинди.
Шунингдек, мактаб биноси ва ҳудудида тўсиқсиз муҳитни шакллантириш, алоҳида таълим эҳтиёжларига эга ўқувчиларнинг таълим олиши учун қулай шароитларни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш натижалари бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилиб, аниқланган масалаларни бартараф этиш юзасидан кейинги ишлар ва назорат чоралари белгилаб олинди.



