Инклюзив таълим учун яратилаётган шароитлар ўрганилмоқда
2026-10-08 09:05:00 / Янгиликлар

Туман Кенгаши қарори билан инклюзив таълимни ташкил этиш белгиланган 35-сонли умумий ўрта таълим мактабида Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши котибият мудири Ш. Рахимов томонидан Ижтимоий хизматлар маркази директори У. Йўлдошев ҳамда туман ММТБ масъул ходими иштирокида ўрганиш олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида инклюзив таълимни ташкил этиш учун ажратилган маблағларнинг белгиланган мақсадларга мувофиқ сарфланиши, мактабда алоҳида таълим эҳтиёжларига эга ўқувчилар учун тўсиқсиз ва қулай муҳит яратиш борасидаги ишлар ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, мактабда яратилган шарт-шароитларнинг амалдаги талабларга мувофиқлиги ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда инклюзив таълимни сифатли ташкил этиш бўйича масъуллар билан зарур вазифалар белгиланди.
Кенгаш қарорида белгиланган вазифалар ижроси доимий назоратда бўлиб, ушбу йўналишдаги ўрганишлар изчил давом эттирилади.



