Фуқаролар мурожаатлари — доимий эътиборда
2026-10-06 18:10:00 / Очиқ мулоқотлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонасида Фарғона тумани ҳокими ўринбосари Илҳомжон Тошпўлатов томонидан фуқаролар иштирокида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида билдирилган мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал этилди, тегишли масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар масъул ташкилотларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.






