Сайловчилар мурожаатлари амалий ечим топмоқда
2026-10-05 22:05:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши раиси Б. Ахмаджонов томонидан Кенгашнинг тегишли қарорига асосан Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан Пастки Арча маҳалласи Бозорбоши кўчасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида ҳудуд аҳолиси томонидан кўтарилган масалалар, хусусан, хонадонларни барқарор ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур масалани ҳал этиш мақсадида депутат ташаббуси билан 250 кВА қувватга эга янги трансформатор пункти ажратилган. Айни пайтда трансформатор пунктини ўрнатиш ва ишга тушириш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Шу орқали сайловчилар томонидан билдирилган мурожаатларни ўрганиш ва уларнинг амалий ечимини таъминлаш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.



