ПФ–193-сон Фармон ижроси юзасидан ишчи учрашув ўтказилди
2026-10-05 21:35:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 11-сентябрдаги ПФ–193-сон Фармони билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона туманида тегишли йўналишларда ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши котибият мудири Шухратжон Раҳимов томонидан ҳудудларда мазкур Фармонда белгиланган вазифаларнинг амалий ижроси, мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш имкониятлари ўрганилмоқда.
Ўрганишлар давомида аниқланган масалаларни тизимли ҳал этиш мақсадида туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори билан ишчи учрашув ўтказилди.
Учрашувда ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш ва уларга манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини янада ошириш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва фуқароларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот давомида ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар билан индивидуал ва манзилли ишлашни кучайтириш, аниқланган муаммоларни масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини доимий назоратга олиш масалалари муҳокама қилинди.
Якунда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш ва Фармонда белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

