Фарғона тумани савдо мажмуасида хавфсизлик ҳолати ўрганилди
2026-10-05 20:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани савдо мажмуаси бозорида хавфсизлик ҳолатини таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишида белгиланган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, бозор ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, савдо расталари ва тадбиркорлик объектларининг хавфсиз ҳолатда сақланиши, электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, фавқулодда вазият юзага келган тақдирда фуқароларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш имконини берувчи эвакуация йўлакларининг ҳолати ҳам ўрганилиб, уларнинг доимо очиқ ва фойдаланишга тайёр бўлиши муҳимлиги таъкидланди.
Ўрганиш якунида бозор маъмурияти ва тадбиркорларга аниқланган камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этиш, ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиш, савдо ҳудудларида хавфсизлик чораларини кучайтириш ҳамда тегишли топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.






