Ходимлар билан профилактик тарғибот ва маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
2026-10-05 20:00:00 / Янгиликлар

Фарғона вилояти ФВБ Марғилон шаҳар ФВБда шахсий таркиб билан профилактик тарғибот тадбири ҳамда маънавий-маърифий тайёргарлик машғулоти ўтказилди.
Унда бошқарма бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича ўринбосари, туман Маънавият ва маърифат маркази ҳамда кутубхона маркази раҳбарлари, ФВБ раҳбарияти ва шахсий таркиб вакиллари иштирок этди.
Машғулотнинг дастлабки 10 дақиқасида мамлакатимиз ва дунёда юз бераётган муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида “Тезкор ахборот” етказилди.
Тадбир давомида ходимларга хизмат интизоми ва қонунийлик талабларига қатъий риоя қилиш, коррупция ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш, ижтимоий тармоқлардан тўғри ва масъулият билан фойдаланиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Якунида маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотларини намунали ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.









