Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот
2026-10-03 19:05:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов тумандаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Мулоқотда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, кредит маблағларидан фойдаланиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, янги лойиҳаларни шакллантириш ҳамда бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Тадбиркорлар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифларни ўрганиш ҳамда уларнинг амалий ечимини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.









