Фарғона туман Кенгашининг 30-сессияси бўлиб ўтди
2026-10-03 18:05:00 / Мажлислар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг навбатдаги 30-сессиясида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи ва аҳоли манфаатларига дахлдор қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Жумладан, маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан самарали фойдаланиш, ободонлаштириш ва чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари тарифларини белгилаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, маҳалла бошқаруви самарадорлигини ошириш ҳамда кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ер ва кўчмас мулкка оид қонунчилик ижроси ҳамда депутатларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, уларнинг ижроси устидан депутатлик назоратини таъминлаш белгиланди.









