Фарғона туманида 1,5 миллион долларлик текстиль лойиҳаси режалаштирилмоқда
2026-10-02 14:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов Туркиянинг «Толо текстил» корхонаси раҳбари, инвестор Умиджон Хўжаев билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида Фарғона туманида текстиль маҳсулотлари, хусусан, аёллар рўмолларини ишлаб чиқариш ҳамда тайёр маҳсулотларни Дубай бозорига экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Лойиҳанинг дастлабки босқичида 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 150 га яқин янги иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда.
Учрашувда лойиҳани амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш ва экспорт йўналишларини кенгайтириш бўйича келгусидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.



