Фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
2026-10-02 13:05:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар, саноат ва савдо шўъбаси бошлиғи Акбаржон Ахроров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахслар иштирокида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатлар тингланиб, кўтарилган масалалар юзасидан тегишли чоралар белгиланди.
Мурожаатларнинг айримлари ижобий ҳал этилди, айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш ва муайян муддат талаб қиладиган мурожаатлар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.




