Фахрий устозлар эъзозланди
2026-09-30 23:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим тизимида узоқ йиллар самарали фаолият юритиб, бугунги кунда нафақада бўлган фахрий устозлар учун байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов, туман ИИБ бошлиғи Муроджон Қундузов, ҳоким ўринбосарлари, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарияти ва масъуллари, мактаб директорлари ҳамда фахрий устозлар иштирок этди.
Тадбир давомида фидойи устозларнинг таълим-тарбия соҳасидаги кўп йиллик меҳнати, ёш авлодни камол топтириш йўлидаги хизматлари алоҳида эътироф этилди. Фахрий устозларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг бой педагогик тажрибаси бугунги авлод учун муҳим мактаб экани таъкидланди.
Тадбирда фахрий устозларга байрам тилаклари билдирилиб, уларнинг меҳнати ва ҳаётий тажрибаси юксак қадрланиши қайд этилди.
Азиз ва мўътабар устозлар!
Сизларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этамиз! Сизларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга файзу барака ва доимо эл-юрт ардоғида бўлишингизни тилаймиз!









