Таълим муассасалари раҳбарлари муносиб эътироф этилди
2026-09-30 22:50:00 / Янгиликлар

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Фарғона тумани ҳокимлиги биносида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов томонидан туман ҳудудида фаолият юритаётган давлат, нодавлат ва профессионал таълим муассасаларининг бир гуруҳ директорлари таълим-тарбия соҳасидаги самарали фаолияти учун муносиб эътироф этилди.
Тадбир давомида таълим сифатини ошириш, ёш авлодга пухта билим ва тарбия бериш, педагогларнинг меҳнатини қадрлаш ҳамда таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш муҳим вазифалардан экани таъкидланди.
Байрам муносабати билан таълим муассасалари раҳбарларига самимий тилаклар билдирилиб, келгусидаги фаолиятларига муваффақиятлар тилади.








