“Водил” деҳқон бозорида арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилди
2026-09-30 17:20:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани “Водил” деҳқон бозорида аҳолини сифатли ва ҳамёнбоп озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида арзонлаштирилган гўшт ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада аҳолига гўшт ҳамда кундалик эҳтиёж учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган тартибда арзонлаштирилган нархларда таклиф этилди.






