Фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
2026-09-30 16:05:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Илҳомжон Тошпўлатов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахслар иштирокида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатлар тингланиб, кўтарилган масалалар юзасидан тегишли чоралар белгиланди.
Мурожаатларнинг айримлари ижобий ҳал этилди, айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш ва муайян муддат талаб қиладиган мурожаатлар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.




