Фарғона тумани ҳокимининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
2026-09-30 11:35:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахслар иштирокида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролардан жами 15 та мурожаат қабул қилинди.
Мурожаатларнинг 5 таси жойида ижобий ҳал этилди, 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 7 та мурожаат қўшимча ўрганиш ва муайян муддат талаб қилгани сабабли ижроси назоратга олинди.
Фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалаларни ўз вақтида ва манзилли ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.





