“Водил” подстанциясида электр тармоқларининг ишончлилиги оширилмоқда
2026-09-29 20:35:00 / Янгиликлар

Фарғона туманининг қатор ҳудудларини электр энергияси билан таъминлаб келаётган “Водил” подстанциясидан чиқувчи 10 кВли электр узатиш тармоқларининг бошланиш қисмларида янгилаш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, тармоқларнинг бошланиш қисмидаги кабеллар тўлиқ янгиланиб, электр энергиясини узатиш тизимининг муҳим бўғинларидан бири мустаҳкамланди.
Мазкур ишлар, айниқса, куз-қиш мавсумида электр энергиясига бўлган талаб ва тармоқлардаги юклама ортишини инобатга олган ҳолда, электр таъминотининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган.
Янгиланган кабеллар орқали тармоқнинг ишончлилигини ошириш, эҳтимолий носозликларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларга электр энергиясини барқарор етказиб бериш имкониятлари кенгайтирилади.
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида электр таъминоти тизимида тайёргарлик ва янгилаш ишлари давом эттирилмоқда.


