Фарғона вилоятида илк бор U-13 Flag футбол чемпионати якунланди
2026-09-29 19:00:00 / Янгиликлар

Фарғона вилоятида илк бор U-13 ёш тоифасидаги ўғил ва қизлар ўртасида Flag футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.
Муросасиз ва қизиқарли баҳсларга бой кечган мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоаларни тақдирлаш маросими ташкил этилди.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Америка футболи ва Flag футболи федерациясининг Фарғона вилояти бўлими раиси Нодирбек Ҳакимов ҳамда Фарғона тумани ҳокими ўринбосари Илҳомжон Тошпўлатов иштирок этди.









