Мактаб маслаҳатчилари иштирокида “Метод куни” ўтказилди
2026-09-26 17:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани “Келажак маркази” томонидан 24-умумий ўрта таълим мактабида мактаб маслаҳатчилари иштирокида навбатдаги “Метод куни” ташкил этилди.
Тадбирда “Ўқувчилар Кенгаши ва мактаб маслаҳатчисининг ойлик, йиллик режаларини шакллантириш” ҳамда “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастурини тарғиб қилиш мавзуларида фикр ва тажриба алмашилди.
Тадбирда Фарғона тумани ҳокими ўринбосари Илҳомжон Тошпўлатов иштирок этиб, мактаб маслаҳатчилари билан таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар юзасидан суҳбатлашди.
Мулоқот давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ўқувчилар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда мактаб маслаҳатчилари фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.






