Навбатдаги сайёр қабул: мурожаатдан амалий натижага
2026-09-25 18:40:00 / Очиқ мулоқотлар

Фуқаронинг мурожаати ортида унинг ҳаётига дахлдор масала, ечим кутаётган муаммо бор. Фарғона туманида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда ҳам асосий эътибор одамларни тинглаш билан бирга, кўтарилган масалаларга аниқ ва амалий ечим топишга қаратилди.
Президентнинг вилоятдаги Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган қабулда вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, мутасадди идоралар ҳамда тегишли соҳалар масъуллари иштирок этди.









