“Ҳосилот” маҳалласида “Соғломлаштириш куни” тадбири ўтказилди
2026-09-25 15:05:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Фарғона туманининг “Ҳосилот” маҳалласида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Соғломлаштириш куни” тадбири ҳамда “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” акцияси кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Тадбирда “Нуронийлар” жамғармаси туман Кенгаши раиси Турсунбой Мадалиев, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар, нуронийлар ва ёшлар — уч авлод вакиллари фаол иштирок этди.
Тадбир давомида спорт-соғломлаштириш машғулотлари, турли ҳаракатли ўйинлар ҳамда самимий мулоқотлар ташкил этилиб, иштирокчиларга фаол ва соғлом турмуш тарзининг аҳамияти тарғиб қилинди.


