Фарғона туманида бизнесни рўйхатга олишга тайёргарлик давом этмоқда
2026-09-25 13:35:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида бизнесни рўйхатга олиш тадбирини сифатли ташкил этиш, масъул ходимларнинг билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ўқув-семинари ташкил этилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги “Статистикани ривожлантириш – 2030” миллий стратегиясини тасдиқлаш ҳамда рўйхатга олиш маълумотларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–190-сон Фармони ижроси доирасида ўтказилмоқда.
Иштирокчиларга бизнесни рўйхатга олиш тадбирининг мазмун-моҳияти, уни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, шунингдек, жараёнда ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари тушунтирилди.
Амалий машғулотларда планшет қурилмалари орқали электрон шаклларни тўлдириш, маълумотларни тўғри ва тўлиқ киритиш тартиби амалий мисоллар асосида кўрсатиб берилмоқда.


