“Обод” маҳалласида ҳудуд чиқиндилардан тозаланди
2026-09-24 20:35:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида “Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан ташкил этилган эко-плоггинг акцияси давомида “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди чиқиндилардан тозаланди.
Акцияда ёшлар етакчилари фаол иштирок этиб, ҳудуддаги маиший чиқиндиларни йиғиш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширди. Тўпланган чиқиндилар “Махсус гарант” МЧЖ томонидан махсус техникалар ёрдамида олиб чиқилиб, белгиланган чиқинди полигонларига юборилди.
Мазкур акция орқали ёшлар ўртасида экологик маданиятни юксалтириш, атроф-муҳитни асраш ва ҳудудларни озода сақлашга масъулиятли муносабатни шакллантиришга эътибор қаратилди.






