Фарғона туманида эко-плоггинг акцияси ўтказилди
2026-09-24 20:00:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида “Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан эко-плоггинг акцияси ташкил этилди.
Акция аввалида Фарғона тумани ҳокимлигида тадбирнинг очилиш қисми ўтказилди. Унда Фарғона тумани ҳокими ўринбосари Илҳомжон Тошпўлатов, ҳокимнинг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Абдухошим Ҳалимов, Экология ва иқлим ўзгариши, Ёшлар ишлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Маданият бўлимлари раҳбар ва масъуллари, “Келажак маркази” мактаб маслаҳатчилари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этди.
Очилиш қисмида ёшлар ўртасида экологик маданиятни юксалтириш, атроф-муҳитни асраш ва ҳудудларни озода сақлашнинг аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилди.
Шундан сўнг иштирокчилар икки гуруҳга бўлиниб, белгиланган ҳудудларда чиқиндиларни йиғиш ва ҳудудларни ободонлаштиришга қаратилган эко-плоггинг акциясини бошладилар.




